Тошкентнинг захлаган уйлари иссиқлик берилишини кутаётган бир пайтда, ташқарида ёқимли куз ҳавоси ҳукмрон. Дарахтлар сарғиш- қизғиш кузги либосларини кийган, ҳаммаёқ хазон. Лекин кўз қувнайди. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин 2024 йил кузининг шундай манзараларидан бир тўплам тайёрлади.
Парижда 26 июль куни 2024 йилги ёзги Олимпиада расман очилади. Тўрт йилликнинг энг катта спорт тадбири арафасида Франция пойтахти Олимпия ранглари ва рамзлари билан тўлди. Шаҳарда хавфсизлик чоралари ҳам кучайтирилган. «Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин Париждан олимпияолди фоторепортаж тайёрлади.
Тошкентда 15 январь куни қор бўронига яқинроқ табиат ҳодисаси кузатилди: тонгда учқунлай бошлаган қор пешинга яқин жадаллашди, аммо узоқ давом этмади. «Газета.uz» фотомухбирлари пойтахтнинг 2024 йилдаги биринчи қорини суратларга муҳрлади.
«Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин бир йил аввал Тошкентда фасллар қандай намоён бўлишини кўрсатувчи лойиҳасини бошлаганди. У шаҳарнинг саккиз жойини бир хил нуқтадан туриб қиш, баҳор, ёз ва кузда суратга олди. Буюк Антонио Вивальдининг «Йил фасллари» концертлари эса лойиҳага саундтрек бўлди.
«Газета.uz» мухбирлари Мадина Аъзам, Шоҳруҳ Ҳайдаров ва Евгений Сорочин фотокамералари объективига Ўзбекистондаги куз манзараларини муҳрлади. Фоторепортаж.
Ўзбекистондаги барча мактаблар ва олий таълим муассасаларида ўқиш бошланди. 4 сентябрь тонгида Тошкент кўчалари янада гавжумлашди, тирбандликлар кўпайиб, жамоат транспортлари йўловчиларга тўлди, мактабларда биринчи қўнғироқ чалинди, талабалар эса дарсга отланишди. «Газета.uz» фоторепортажи.
25 май куни Ўзбекистондаги 10 мингдан кўпроқ мактабда жами 392 минг ўқувчи учун қўнғироқ охирги марта чалинди. Қадрдон дўстлар ва устозлар билан хайрлашув, концерт, вальс, кўзлардаги ёш — «Газета.uz» мактаблардаги сўнгги кундан фоторепортаж тайёрлади.
Ёмғир, сарғиш-қизил тусли барглар, чимлар устида қайноқ қаҳва ичиб, китоб ўқиётганлар ёки оиласи билан сайр қилиб юрганлар — ҳар йили куз фаслида Тошкент ўзгача гўзалликка бурканади. «Газета.uz» мухбирлари пойтахтдаги олтин куз фаслини фотокамералари объективига муҳрлашди.
Жаҳон банки Ўзбекистонда қашшоқликка қарши курашиш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларига бағишланган ёш фотосуратчилар ўртасидаги қўшма танлов натижаларини сарҳисоб қилди. «Газета.uz» фотографлари Мадина Аъзам ва Евгений Сорочин танловнинг асосий ва махсус совринини қўлга киритди.
Тошкентда олтин куз фасли ўз ниҳоясига етмоқда. Октябрь ва ноябрь ойларининг ранг-баранг манзаралари — «Газета.uz» фотожамланмасида.
Шаҳар атрофидаги темир йўл алоқаси — йирик шаҳарлар транспорт тизимини ривожлантиришнинг истиқболли йўналиши ҳисобланади, лекин Тошкент электропоездлари йўловчилари кўрсатилаётган хизматлардан қониқиш ҳосил қилаётгани йўқ. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин улардан бунинг сабабини сўраб кўрди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг